23:36 / 08.05.2021
2 209

Xiaomi компанияси қон босимини ўлчовчи ҳамёнбоп «ақлли» соатини тақдим этди


Фото: IXBT
Xiaomi компанияси ўзининг коллектив молиялаштириш платформасида асосий вазифаси артериал босимни ўлчаш бўлган Hipee Smart Blood Pressure Watch «ақлли» соатларини тақдим этди, деб хабар беради IXBT.

Қурилманинг ўзига хослиги у сутка давомида артериал босимни ўлчайди. Соатни Xiaomi Youpin платформаси орқали олдиндан 77 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин.

Hipee Smart Blood Pressure Watch «ақлли» соатларида оссиллометрик технологиядан фойдаланилган, шунингдек, унда датчик кўрсаткичларни юқори аниқликда фарқлаши учун юмшоқ силикон ёстиқчалар мавжуд. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, ўлчаш аниқлиги ± 3 миллиметр симоб устунини ташкил этади.

Фото: IXBT
Соатлар анча қўпол корпусга эга бўлган бўлса-да, оғирлиги 76 граммни ташкил этади. Қўлни кўтарганда ва кафтни кўкракка теккизганда артериал босимни автоматик ўлчаш имконияти мавжуд. Бу менюдан керакли бандни танлаш заруратидан халос этади.
Hipee соатлари Bluetooth’га уланади, қувватланиш миcроUSB орқали, аккумулятор сиғими эса ошкор этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi компанияси қон босимини ўлчовчи ҳамёнбоп «ақлли» соатини тақдим этди