13:00 / 22.05.2021
1 889

Дунёда энг кўп сотилаётган смартфон номи маълум бўлди

Дунёда энг кўп сотилаётган смартфон номи маълум бўлди

Фото: «Ferra.ru»
«Apple» компаниясининг iPhone 12 смартфони асосий модели 2021 йил биринчи чорагида дунёда энг кўп сотилган смартфонга айланди. Бу ҳақда «PhoneArena» ёзмоқда.

Кўрсатилган даврда iPhone 12 улуши 5 фоизни ташкил этди. Иккинчи ўринда — iPhone 12 Pro Max (4 фоиз), учинчи ўринда — iPhone 12 Pro (3 фоиз). Бу туркумга кирувчи смартфонлар орасида фақат «кенжа» модел — iPhone 12 mini га етарлича харидор топилмади.

Кейинги ўринларда: iPhone 11, Redmi 9A, Redmi 9, Samsung Galaxy A12, Redmi Note 9, Samsung Galaxy A21S, Samsung Galaxy A31.
Манба: «PhoneArena»


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Дунёда энг кўп сотилаётган смартфон номи маълум бўлди