09:30 / 01.07.2021
2 736

Янги Зеландияда «озишга ёрдам берадиган дунёдаги илк қурилма» яратилди


Фото: Оtаgо.аc.nz
Янги Зеландиядаги Отаго университети тадқиқотчилари инсон жағини блоклаб, унинг озишига хизмат қиладиган қурилмани яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Аппарат DentalSlim Diet Control номини олган. У орқа тишларнинг юқори ва пастки қисмига ўзаро иккита магнит ёрдамида боғланган махсус болтлар ёрдамида қотирилади. Шу сабабли инсон қаттиқ егуликни чайнай олмайди.

«Аппарат ўз эгасининг оғзини 2 миллиметргача очиш имконини бериб, уни суюқ маҳсулотлар рациони билан чеклайди. Шу билан бирга, аппарат нафас олиш ва гапиришга халақит бермайди. Янги ихтирони синовдан ўтказишда иштирок этганлар икки ҳафта ичида ўртача 6,36 килограмм йўқотди ва вазнини камайтириш йўлида ҳақиқий рағбатга эга бўлди», — дейди олимлар.

Қурилмани фақат стоматолог ўрната олади. Шу билан бирга, у «ҳеч қандай ёқимсиз оқибатларни юзага келтирмайди».
Шунга қарамай, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ихтирони «қийноқлар қуроли» деб атамоқда. Ихтирочилар эса танқидларга ноаниқ жавоб қайтарган.

«Қурилма ортиқча вазндан тез ва узоқ вақт давомида қутулишга мўлжалланмаган; у операция муҳтож ва операцияси оза олмайдиган инсонларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. Икки—уч ҳафтадан кейин улар магнитларни ўчириб қўйиб, қурилмани олиб ташлаши мумкин. Улар қаттиқ диета даврида бўлиши ва шундан сўнг яна даволанишга қайтиши мумкин. Бу диетологларнинг маслаҳатлари билан тасдиқланган вазнни камайтиришга босқичма-босқич ёндашиш имконини беради», — дея таъкидлайди олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Зеландияда «озишга ёрдам берадиган дунёдаги илк қурилма» яратилди