17:14 / 07.08.2021
2 939

Катталиги пластик картадек келадиган смартфон тақдим этилди


Фото: IXBT
Хитойнинг Mony компанияси Indiegoo майдончаси орқали 4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги энг кичкина смартфонни тақдим этди, деб хабар беради IXBT. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу смартфон барча ишни қила олади.

Компания баёнотига кўра, Mony Mint номини олган смартфон фойдаланиш ноқулай бўлган вазиятларда энг қиммат телефонлар ўрнини босиш учун мўлжалланган. Масалан, катта телефонни кўчадаги машғулотлар вақтида кўтариб юриш кўплаб ноқулайликларни юзага келтиради.

Mony Mint смартфони 3 дюймли сенсор дисплей билан жиҳозланган. Бу LTE’ни қўллаб-қувватлайдиган 3,3 дюймли Palm Phone’дан кичикроқ демак. Ўзига хос дизайнга эга смартфоннинг ўлчамлари пластик картасичалик келади. Телефонда USB-C портидан ташқари, ўчириб-ёқиш ҳамда овозни бошқариш тугмалари мавжуд.

Фото: IXBT
Mony Mint 3 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт ички хотира билан жиҳозланган. Ҳатто SD-карта слотидан ҳам фойдаланиш мумкин. Иккита SIM-картага эга смартфон кўплаб машҳур мобил дастурлар ўрнатилган ҳолда етказиб берилади. Қурилма Android 9 операцион тизими ёрдамида бошқарилади.

Смартфоннинг аккумулятор сиғими 1250 мА/соатга тенг бўлиб, у қурилманинг бир марта қувватланиш орқали уч кунгача ишлашини таъминлайди.

Mony Mint нархи 150 долларни ташкил этади ва ноябрдан сотувга чиқади. Аммо ҳозирча у коллектив молиялаштириш босқичида бўлиб, нархи 100 долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июлида Kickstarter краудфандинг майдончасида 3 дюймли экранга эга замонавий ва қулай Jelly 2 смартфони пайдо бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Катталиги пластик картадек келадиган смартфон тақдим этилди