11:25 / 14.08.2021
2 856

Хитойда машинадаги чивинларни қувиб юборишга қодир «ақлли» тизим яратилди

Хитойда машинадаги чивинларни қувиб юборишга қодир «ақлли» тизим яратилди
Фото: Depositphotos
Хитойнинг Meizu технологик компанияси машиналар учун ўзининг биринчи ақлли қурилмасини тақдим этишга тайёрланмоқда. Гап чивинларни мураккаб, аммо ҳашаротларга қарши радикал курашдан фақрли усул ёрдамида қувиб юбориш ҳақида кетмоқда. Унинг ўзига хос жиҳати — асосан ноқулайлик туғдирадиган урғочи чивинларни зарарсиз эркак чивинлардан ажратишга қодир «ақлли» тизимга эгалигида, деб хабар беради Motor.

Қурилма қуйидаги тартибда ишлайди: у автомобиль салонидаги чивинни аниқлаш учун ичкаридаги ҳолатни кузатади. Шундан сўнг, аниқланган тасвир ва овоздан фойдаланган ҳолда тизим чивиннинг жинсини, шунингдек, реал вақт режимида у турган жойни аниқлайди.

Агарда чивин эркак бўлиб чиқса, уни тинч қўяди, урғочи чивинни эса ҳаркатлар занжири ёрдамида қувиб юборади. Хусусан, қурилма иқлим-назоратнинг ҳаво чиқаргичлари орқали оз миқдорда репеллент чиқариб, чивинни ойналарга яқинлаштиради. Шундан сўнг, ойна очилади ва кондиционер ишга тушади.

Чивинга қарши курашиш учун мўлжалланган қурилма патенти июнь ойида берилган. Аввалроқ Meizu Flyme For Car номли интеллектуал автомобиль тизимини яратаётгани маълум бўлганди. Шу орқали компания автомобиль соҳасида кириб бораётган маҳаллий технологик гигантлар, масалан, Xiaomi қаторига қўшилиш ниятида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда машинадаги чивинларни қувиб юборишга қодир «ақлли» тизим яратилди