Фото: «Eyalassaf.com»
Россиялик олимлар антивирусли ва антибактериал таъсирга эга ноёб матони яратишди. Материални ишлаб чиқиш «Миллат саломатлиги» НПО томонидан амалга оширилди, улар матони «ионит» деб аташди, деб ёзади «Известия».
Матодан ниқоблар, тиббий комбинезонлар, фильтрлар тикиш мумкин. Тўқималарга кирган COVID-19 вируси шу заҳоти йўқ қилинади.
«Биз материалнинг тузилишига фаол органик молекулаларни «пайванд қилганмиз». Бу парчалар материал юзасига етганда вируслар ва бактерияларни ўчиради, яъни йўқ қилади. Бундан ташқари, материалнинг сиртидаги фаол бўлаклар «буғланиб кетмайди», — деди уюшма директори Максим Яковлев газетага берган интервьюсида.
Мато ҳавони яхши ўтказади ва тана учун қулай. «Роспотребнадзор» коронавирус билан касалланиш хавфи бўлган ишчилар учун бир марталик ва кўп марта ишлатиладиган кийим ишлаб чиқаришни тавсия этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди