21:05 / 03.09.2021
3 233

Германияда келажак велосипеди ихтиро қилинди (фото)

Германияда келажак велосипеди ихтиро қилинди (фото)
Фото: «Electrek»
Немис олимлари занжирсиз электр велосипедлар учун ҳайдаш тизими прототипини намойиш қилишди. Бу ҳақда Electrek нашри хабар бермоқда.

Schaeffler компанияси электрон велосипедлар учун инновацион ҳайдаш тизимини тақдим этди. Free Drive кашфиёти велосипеднинг пастки кареткасига ўрнатилган генератор ва педаллардан иборат. Педалларни босиш орқали ҳайдовчи механик энергияни электр энергиясига айлантирувчи генераторни ишга туширади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, генераторда занжир, камар ёки кардан вали бўлиши шарт эмас. Шу тариқа, орқа ғилдирак ва пастки каретка ўртасида тўғридан-тўғри уловчи механизм йўқ. Генератор педалларнинг қаршилигини керакли ёки танланган педал ҳаракатига қараб ўзгартириши мумкин. Aгар велосипедчи педалларни етарлича босса ва ҳаракат қилишдан кўра кўпроқ энергия ҳосил қилса, электроника уни велосипед аккумуляторига йўналтиради.

Free Drive, шунингдек, батареяни заряд қилишнинг яна бир усулини ҳосил қиладиган регенератив тормозлашни таъминлайди. Двигатель 250 ватт қувватга эга бўлиб, бу Германияда транспортнинг мазкур тури учун чегара ҳисобланади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги тизимнинг асосий устунлиги анъанавий велосипедларда мавжуд бўлган синиш эҳтимоли пастлигидадир. Aсосий камчиликлардан бири занжир билан бошқариладиган велосипед билан солиштирганда педалнинг самарадорлиги 5 фоизга пастдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Германияда келажак велосипеди ихтиро қилинди (фото)