Фото: Joby Aviation
NASA келажак транспортига айланиши мумкин бўлган учар таксини синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Joby Aviation компаниясининг ихтиросини синовдан ўтказиш 10 сентябрга қадар давом этади ва Калифорнияда жойлашган Joby электромобиллар базасида амалга оширилади. Парвоз синовлари NASA томонидан баҳоланади.
Учар аппарат eVTOL номига эга бўлган. Ушбу самолётлар келажакда инсонлар ва товарларни ташишга хизмат қиладиган истиқболли транспорт воситасига айланиши мумкин.
NASA’нинг мақсади транспорт воситасининг техник тавсифига оид маълумотларни келажакда ҳаво маконида фойдаланиш мумкин бўлган концепцияларни моделлаштириш учун йиғишдан иборат. Синов жараёнлари Фуқаролик авиацияси федерал бошқармасининг амалдаги қоидалари сиёсатидаги мавжуд камчиликларни аниқлашга ёрдам беради. Бу эса кейинчалик такси-самолётни ҳаво маконининг миллий тизимига жорий этишга хизмат қилади.
АҚШ ҳаво маконида мобил транспорт воситаларини тарғиб қилиш борасидаги кўп томонлама кампания мамлакатнинг турли нуқталарида бир неча йил давомида амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди