11:56 / 07.09.2021
2 266

Aurus двигатели ўрнатилган самолёт: илк парвоз санаси эълон қилинди

Aurus двигатели ўрнатилган самолёт: илк парвоз санаси эълон қилинди
Фото: Depositphotos
Aurus автомобиль мотори асосида яратилган двигателга эга самолётнинг биринчи парвози 2021 йил охири ёки 2022 йилнинг бошида амалга оширилади. Бу ҳақда Авиация моторсозлиги марказий институти бош директори Михаил Гординга таяниб, Motor хабар берди.

Маълум қилинишича, АПД-500 индекси остидаги мотор ҳозирда ўрнатилишга тайёр: тўрт ўринли енгил Як-18Т’га мазкур двигатель ўрнатилади. Самолёт тўлақонли парвозларни амалга оширишдан олдин синовлардан ўтказилади.

Бироқ Як-18Т V8 модификацияси ўрнатиладиган ягона самолёт бўлмайди. Муҳандислар параллел равишда енгил акробатик самолётлар мотори устида ҳам иш олиб бормоқда: бу каби моторни қиш фаслида тақдим этиш режалаштирилган, кейинроқ эса машғулотларга мўлжалланган Як-52 базасида синовдан ўтказиш бошланади.

Гординнинг сўзларига кўра, синовлардан кейин АПД-500 ни донали ёки серияли ишлаб чиқариш масаласи ҳал этилади. Иккинчи ҳолатда моторни серияли учиш аппаратларига ўрнатиш мумкин бўлади, бироқ ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун 2,5 йилгача давом этадиган тажриба-конструкторлик ишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрелида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров анчадан буён Aurus лимузинидан фойдаланиб келаётган мамлакат президенти Владимир Путин дастлабки вақтларда автомобилнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериб келганини маълум қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Aurus двигатели ўрнатилган самолёт: илк парвоз санаси эълон қилинди