2 768
Facebook ва Ray-Ban «ақлли» кўзойнаклар яратди. У суратга олиш ва телефонда гаплашиш имконини беради
Фото: «Korrespondent.net»
Facebook компанияси Ray-Ban бренди билан ҳамкорликдаги илк «ақлли» кўзойнакларни тақдим қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Ray-Ban Stories кўзойнаклари Snapdragon процессори, линзаларнинг ёнига ўрнатилган иккита 5 Mp ўлчамли камералар, шунингдек, фото ва видео тугмачалари билан жиҳозланган.
Фото: «Korrespondent.net»
Бундан ташқари, микрофон ҳамда овозни чиқариб эшитиш мосламасининг борлиги гаджет билан боғланган смартфон орқали мусиқа ва қўнғироқларни тинглаш имконини беради. Видеога олиш вақтида атрофдагиларни ёзиб олинаётганидан огоҳлантирувчи ёнадиган индикатор ўрнатилган.
Маълум қилинишича, ўрнатилган хотира 30 сония давом этадиган 30 та видеоролик ёки 500 та фотони сақлашга етади. Шунингдек, уларни телефонга сақлаб қўйса ҳам бўлади.
Ray-Ban Stories Facebook Assistant’нинг овозли буйруйғи асосида ишлайди. Шунингдек, кўзойнак Facebook, Instagram, Twitter ва WhatsApp’га расм ва видеоларни юбориш мумкин бўлган янги Facebook View иловасига ҳам уланади.
Фото: «Korrespondent.net»
1 соат тўлиқ қувватланган гаджетдан 6 соат давомида фойдаланса бўлади. Ғилоф ичига кирувчи аккумлятор кўзойнакни уч марта қувватлаш имконини беради. АҚШ, Канада, Италия, Австралия ва Ирландияда 9 сентябрдан сотувга чиқиши айтилган кўзойнакнинг бошланғич нархи 299 доллар бўлади. Қўшимча қилинишича, кўзойнак линзаси, гардиши ва ранги турли бўлган 20 хил вариантда тақдим қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди