
Beeline “Донор куни” акциясини ўтказди. Бир кун ичида компания ходимлари ўнлаб қон ва унинг таркибий қисмлари дозаларини топширдилар. Топширилган қон махсус лабораторияларда 9 турли анализ туридан ўтади ва барча қоидаларга жавоб берганлари кейинчалик фойдаланиш учун касалхоналар, туғруқхоналар ва клиникаларга бериб юборилади. Тадбир Республика Қон қуйиш Маркази билан биргаликда ташкил этилди.
Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, дунёдаги ҳар учинчи инсон ҳаётида бир маротаба бўлса ҳам донор қонига муҳтож бўлади. Мамлакатнинг хавфсиз қонга бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш учун камида 1% аҳоли қон топширишининг ўзи кифоя. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар