11:55 / 24.09.2021
2 163

Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди

Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
HDM Global компанияси янги Nokia G50 смартфонини тақдим этди. Гаджет корпуси хира шиша кўринишидаги композитдан ишланган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Nokia G50 смартфонига HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган 6,38 дюймли суюқ кристалл дисплей ўрнатилган. Экран Gorilla Glass 3 шишасидан ишланган бўлиб, бу қўшимча мустаҳкамликни тақдим этади. Орқа панелида юмалоқ камера модули жойлашган бўлиб, унинг ичидан учта датчик ўрин олган. Суратга олиш учун бу ерда учталик камерадан фойдаланилади — 48 мегапикселли асосий, 5 мегапикселли ултра кенг ва 2 мегапикселли чуқурликни ўлчовчи датчик. Фронтал камераси — 8 мегапиксел.

Қурилма OZO Audio технологиясидан фойдаланган ҳолда Full HD сифатда видео тасвирга олишга қодир. Бундан ташқари, яхши ёритилмаган шароитда ҳам суратга олиш режими мавжуд: қоронғи бино ёки тунда кўчада, шунингдек, «Pro» режими профессионал фотоаппаратларда фойдаланиладиган RAW форматида суратга олиши мумкин.

Смартфонга сиғими 5000 мА/соатга тенг батарея ўрнатилган бўлиб, фаол фойдаланиш давомида қувват икки кунга етади. 18 ваттли тезкор қувватлантириш функцияси ҳам мавжуд. Nokia G50 Android 11 операцион тизими ёрдамида бошқарилади. Тизим хавфсизлиги уч йил давомида ҳар ой, операцион тизим эса — ҳар икки йилда янгиланиб туради. Аппарат саккиз ядроли Snapdragon 480 базасида ишлайди.

Nokia G50 нинг 4/128 гигабайтли версиясини 300 долларга олдиндан буюртма қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди