Фото: SamAuto
Самарқанд автомобиль заводи (SamAuto) эски моделдаги қатор юк машиналари ва автобусларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.
SamAuto ҳамкорликда ишлаб келаётган Isuzu компанияси 729-авлодидан воз кечиб, янги 700P авлодидаги моделларни ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Янги моделларда қатор қулайлик ва янгиланишлар мавжуд — масалан, марказий қулф, кондиционер, шунингдек, такомиллаштирилган тормозлар.
Самарқанддаги заводда ҳозирда 700P линейкасидаги моделларнинг бир қисми ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур қарор 729-авлодга кирувчи моделларга тааллуқли — Isuzu NPR 66PV, Isuzu NQR 71PL, Isuzu FVR 33P ва Isuzu FVR 33G.
Айни вақтда Ўзбекистонда иккала авлодга кирувчи машиналарни ҳам харид қилиш мумкин. SamAuto 729 авлодидаги машиналарнинг эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Япониядан 1000 дона жамланма эҳтиёт қисмлар буюртма қилган. Компания янги конфигурацияга «силлиқ ўтишни» таъминлайди.
«729-авлодга кирувчи автомобиль эгалари учун эҳтиёт қисмлар кейинги 10 йил давомида ишлаб чиқарилади», — дейди SamAuto бош директорининг маркетинг ва савдо бўйича ўринбосари Илҳом Ярашев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?