Фото: Gizmochina
DispleyMate лабораторияси янги iPhone’лар экранларини тестдан ўтказиб, нафақат Apple смартфонлари, балки бошқа брендларнинг қурилмалари орасидаги етакчини аниқлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
«Смартфонлар орасидаги энг яхши дисплей» номига iPhone 13 Pro Max сазовор бўлган. DispleyMate тестларида ушбу модель А+ дисплейининг энг юқори ишчанлигини кўрсатган.
Шунингдек, смартфон мавжуд барча шу каби қурилмалар орасида энг юқори ёрқинликка эга экранга айланган: оддий контент учун энг юқори ёрқинлик 1000 нит ва HDR учун 1200 нит. Рангларни узатишдаги мутлаб аниқлик, контраст бўйича энг юқори коэффициeнт ҳамда экран аксланишининг энг паст коэффициенти ҳам iPhone 13 Pro Max’га тегишли.
Apple’нинг янги сериясидан ўрин олган иккала Pro-моделлар ҳам ProMotion технологиясига асосланган Super Retina HDR дисплейларига эга бўлган. Бу экран намойиш этилаётган контентдан келиб чиқиб, 10 герцдан 120 герцгача бўлган ўзгарувчан янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлашини билдиради. Бу каби функция iPhone’ларда биринчи бор пайдо бўлган, у батарея сарфини камайтиришга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?