Фото: Getty Images
Реклама материалларини блокловчи плагинлар тайёр даромаддан маҳрум қилиб, компанияга зарар келтирмоқда.
Google компанияси рекламаларни блокловчи плагинларни тақиқламоқчи. Бунинг учун Chrome браузерини янги платформа – Manifest v3’га кўчиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Securitylab.
Маълум бўлишича, Manifest V2 спецификациясига мувофиқ яратилган Chrome кенгайтмалари 2023 йилнинг январидан ишлашни тўхтатади. Шундан сўнг браузер фақатгина Manifest v3 кенгайтмаларини қўллаб-қувватлайди, бунинг натижасида созламаларнинг функциялари сезиларли даражада чекланади ва рекламаларни блокловчи плагинлар ўз самарасини йўқотади.
NoScript, uBlock Origin uMatrix сингари кенгайтмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, интерфейс рухсат берган фильтрлар ҳатто энг оддий дастурий таъминот учун ҳам етарли бўлмайди. Бу шуни англатадики, Google’да рекламалардан қочиш бундан буён имконсиз. Корпоратив мижозларгагина рекламаларни блоклаш имконияти тақдим этилиши мумкин.
«Бир неча йил давомида ишлаб чиқилган Manifest V3 аввалгисидан кўра хавфсизроқ, самаралироқ ва махфийлик нуқтайи назаридан янада ишончлироқ», – деб таъкидлайди Chrome кенгайтмалари ва Chrome Web Store интернет дўкони маҳсулотлари бўлими менежери Дэвид Ли. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?