Интернетда Samsung компаниясининг янги флагман смартфони Samsung Galaxy S6 ҳақида маълумотлар берилиши давом этмоқда. Барселонада бўладиган MWC 2015 халқаро анжумани олдидан 1 мартда бўлиб ўтадиган Unpacked тадбирида янги смартфоннинг намойиши бўлиб ўтади. Айни пайтда Galaxy S6 ҳақида анча маълумот олинган. Эндиликда, унга ўрнатиладиган аккумулятор ҳақида маълумот берилди.
Хабар берилишича, смартфонга 2600 мА-с ли аккумулятор ўрнатилади. Бу Samsung Galaxy S5’даги аккумулятор ҳажмидан кичикроқ, Galaxy S5’да 2800 мА-с ли аккумулятор ўрнатилган.
Хабарларга кўра, Samsung Galaxy S6 ҳам iPhone 6 каби ингичка бўлади, яъни унинг қалинлиги 6,9 миллиметрни ташкил қилади. Кўринишидан, айнан шунинг учун ҳам кичиқроқ ҳажмдаги аккумулятор ўрнатишга қарор қилинган. Samsung Galaxy S6 смартфони
5,1-дюймли QHD кўрсатиш қобилиятига эга бўлган Super AMOLED-дисплейи, саккиз ядроли Samsung Exynos 7420 процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва 20-Мп ли асосий камера билан жиҳозланади. Samsung Galaxy S6 уч хил – 32, 64 ва 128 ГБ ички хотира билан жиҳозланган кўринишда тақдим этилади. Бир вақтда Samsung Galaxy S6 смартфонининг букилувчан экранли кўриниши ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!