Фото: «Psychologies»
Россиялик муҳандислар дунёда биринчи бўлиб овозга қараб ёлғонни ростдан ажратиб берувчи онлайн тизимни ишлаб чиқишди, деб ёзмоқда «Известия».
RiskControl тизими саволларга берилган жавоблар ҳаққонийлигини аниқлашда ҳаммага маълум тамойилга асосланади: киши ёлғон сўзлаётганида стресс ҳолатига тушади. Шундай саволлар бериш керакки, уларга қайтариладиган жавоблар «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин.
Тизим биринчи босқичда одамнинг эмоционал нейтрал овоз намунасини олиш учун назорат саволларини беради, кейин эса улар билан навбатдаги (ҳақиқий) саволларнинг жавобларини таққослайди.
«Бизни энг ажаблантиргани синовда қатнашаётган одам «ҳа» дея жавоб қайтарганида унинг овоз частоталари спектри худди «йўқ» дейилгандаги каби ёлғон аломатини намойиш этиши бўлди. Бу аломат деярли ҳар сафар ёлғондан дарак беради», — деди «Фора дижитал» компаниясининг фан ишлари бўйича директори Максим Конобеевский. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?