15:50 / 09.10.2021
2 851

Ҳожибой Тожибоев айтган ихтирони наманганликлар ҳам яратишди

Ҳожибой Тожибоев айтган ихтирони наманганликлар ҳам яратишди
Марҳум сўз устаси Ҳожибой Тожибоев Америкада буғдойни ўриб, сомонини ажратиб, кейин уни майдалаб, ун қилиб, хамир қилиб, зувала қилиб ташлайдиган аппарат ишлаб чиқарилганини кулги остига олганди.

Гап шундаки, наманганлик ихтирочи-инноватор Муҳаммаджон Акрамов новвойлар ишини енгиллатиб, хамир қориб, кесиб, чекиб, тайёр зувала тайёрлаб берадиган аппарат яратди.

Унинг бу қурилмаси билан хитойлик компаниялар қизиқишмоқда ва Муҳаммаджонга ҳамкорлик таклиф этишди.
Бу қурилмани етти ой давомида ясадик, мукаммаллаштирдик. Бунинг устида яна ишламоқдамиз. Ихтиронинг муаллифлик ҳуқуқини патентлаш жараёни бошланди. Бизнинг ғояларимиз кўп. Ўзим ёшлигимдан деталларни йиғиб, теришга қизиқаман. Бу қизиқишимиз бугунги кунга келиб, менга манфаат келтирмоқда, — дейди ихтирочи.

Айтилишича, ушбу ихтиро битта новвойхонада етти кишининг ишини бажармоқда. Ҳозирда ушбу қурилма Наманган шаҳрининг Зарбдор ва Гўзал даҳаларидаги новвойхоналарда ишлатилмоқда. У соатига етти юзта зувала тайёрлаш қувватига эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳожибой Тожибоев айтган ихтирони наманганликлар ҳам яратишди