17:55 / 03.11.2021
1 152

Тошкентлик фуқаро давлатга электр энергияси сотишни бошлади

Тошкентлик фуқаро давлатга электр энергияси сотишни бошлади
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентлик Раҳимжон Расулов хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ушбу станция орқали йилига 7 000 дан 10 000 кВт.соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бугун, 3 ноябрь куни мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида» шартнома имзоланди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт гача (ўзгарувчан ток ) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энериясини харид қилишга тааллуқлидир.

Маълумот учун: Шахсий қуёш фотоэлектр станцияларини (1 МВт гача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланишлари ҳамда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Тошкентлик фуқаро давлатга электр энергияси сотишни бошлади