Telegram мессенжери илк реклама постини синовдан ўтказди. 26 октябр куни тармоқ асосчиси Павел Дуров эндиликда ўқувчиларга халақит бермайдиган кўринишда рекламалар бериб борилишини эълон қилган эди. 5 ноябрга ўтар кечаси шундай рекламанинг биринчиси пайдо бўлди.
Фото:скриншот
Илк синов рекламаси рус тилида юритилувчи бир нечта каналларда пайдо бўлган: «Telegram'да реклама постлари синовдан ўтказилмоқда. Бунга нима дейсиз?», деб ёзилди постда. Биринчи реклама пости Павел Дуровнинг каналига олиб борган. Синовни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин — Дуровнинг каналига бир соат давомида 17 минг киши қўшилган.
Реклама постлар ўзи ҳам реклама бериб пул ишлайдиган ва мингтадан кўпроқ ўқувчига эга каналларда жойланади. Реклама постлар доимий кўринмайди ва маълум вақтдан кейин ўчиб кетади. Реклама постида «ҳомийлик қилинган» ёзуви бўлади. Telegram шу тариқа мессенжернинг иқтисодий танг аҳволга тушиб қолмаслигини таъминламоқчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»