Бугун, 6 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Foreign Languages телеканали фаолияти йўлга қўйилди. Қайд этилишича, ушбу телеканал «Оилавий» негизида фаолиятини олиб боради.
Foreign Languages телеканали аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида чет тилларини ўрганишни оммалаштириш, талабаларга чет тилларини ўзлаштиришга ёрдам берадиган илмий-оммабоп, ҳужжатли, бадиий фильмлар намойиши, малакали мутахассисларни жонли тил дастурларига жалб қилиш, шунингдек, улар иштирокида асосий кўрсатувлар, видеолар, ўйинлар, кўнгилочар фильмлар яратиш ва эфирга узатиш билан шуғулланади.
Айни вақтда Foreign Languages телеканали ўз тақдимот кўрсатувларини намойиш этмоқда.
Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.
Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилинган ҳолда эфирга узатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди