08:30 / 09.12.2021
2 603

Илон Маск компанияси 2022 йилдан одамларга чип ўрната бошлайди

Илон Маск компанияси 2022 йилдан одамларга чип ўрната бошлайди
Фото: Getty Images
Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Neuralink технологик компанияси 2022 йилдан одамлар миясига микрочипларни ўрната бошлашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Insider нашри хабар берди.

Маскнинг таъкидлашича, бундай чиплар биринчи бўлиб орқа миясида оғир жароҳатлари бор одамларга ўрнатилади.

Neuralink чиплари тиббиётда қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, уларни жиддий жароҳатлар ва неврологик бузилишларни даволашда қўллаш мумкин. Шу билан бирга, улар мия фаолиятидаги жараёнларни ёзади ва жонлантиради.

Тадбиркорнинг айтишича, компаниянинг чипларни одамларга ўрнатиш стандартлари АҚШнинг озиқ-овқат ва дори-дармон назорати бошқармаси талаб қиладиган стандартлардан юқори.

Neuralink чиплари маймунларда яхши ишлайди, кўплаб синовлар эса унинг ишончли экани ва хавфсиз олиб ташлаш мумкинлигини кўрсатган”, деб қўшимча қилган Маск.

Аввалроқ Neuralink тадқиқотлари доирасида миясида симсиз имплант ўрнатилган маймун “фикр кучи” билан видеоўйинлар ўйнашни ўргангани маълум қилинганди.

Маскнинг ушбу лойиҳаси 2016 йилда старт олган. Компания мияга Bluetooth орқали сигналлар юбора олувчи махсус асбобни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Стратапнинг асосий вазифаси инсон, биринчи навбатда неврологик касалликларидан азият чекувчи одамлар имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск компанияси 2022 йилдан одамларга чип ўрната бошлайди