13:30 / 27.12.2021
1 712

Хитойда сунъий интеллект ёрдамида рақамли прокурор яратилди

Хитойда сунъий интеллект ёрдамида рақамли прокурор яратилди
Хитойлик олимлар сунъий интеллект ёрдамида 97 фоиз аниқлик билан ишлайдиган рақамли прокурорни яратди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси маълум қилди.

Янги технология аллақачон Шанхайдаги Пудонг тумани халқ прокуратурасида синовдан ўтказилган. Олимлар ихтироси прокурорлар зиммасига тушадиган кундалик юкни камайтириб, янада мураккаб ишларга эътибор қаратиш имконини беради дея ишонишмоқда.

Уларнинг фикрича, қурилма қарор қабул қилиш жараёнида маълум даражада прокурорларни ўрнини боса олади.

Сунъий интеллект 2015 йилдан 2020 йилгача кўриб чиқилган 17 мингдан ортиқ иш асосида ўқитилган. Рақамли прокурорнинг айблов хулосаси иш тавсифини таҳлил қилиш пайтида унинг тизими тан оладиган минглаб хусусиятларга асосланади.

Сунъий интеллект аллақачон Шанхайда энг кўп учрайдиган саккизта жиноят учун айблов қўйиши мумкин. Ушбу рўйхатга кредит карталаридаги фирибгарлик, қимор ўйинлари, автомобилни хавфли бошқариш, қасддан жароҳат этказиш, хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш, ўғирлик, фирибгарлик ва «безорилик ва муаммо келтириб чиқариш» киради.

Келажакда рақамли прокурор кам миқдорда кузатилган жиноятлар учун ҳам айбловлар чиқариши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда сунъий интеллект ёрдамида рақамли прокурор яратилди