Хитой фанлар академияси баёнот беришича, жиноят ишининг тафсилотлари асосида шахсга 97 фоиз аниқликда айблов эълон қила олувчи сунъий интеллект яратилди. Нейротармоқ 2015 йилдан 2020 йилгача очилган 17 мингта ишни ўрганган, дейилади «South China Morning Post» хабарида.
«Рақамли прокурор» модели саккиз тоифадаги жиноят билан ишлай олади: банк картасидаги пулларни ўғирлаш, ноқонуний қимор ўйинлари, машинани хавфли бошқариш, қасддан тан жароҳати етказиш, ўғрилик, фирибгарлик, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиш ва «муаммони қўзғаш».
Келгусида «рақамли прокурор» бошқа тоифа жиноятлар билан ҳам ишлай олади, дейишмоқда олимлар.
Сунъий интеллект муайян ишларда прокурорлар ўрнини эгаллаши мумкин. Дунё бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида сунъий интеллект хизматига талаб ўсиб боряпти. Масалан, Германияда суратларни таниш ва рақамли суд экспертизаси ўтказишда турдош технологиялар қўлланиляпти. Бу ишларни аниқ ва тез бажариш учун зарур.
Хитой прокуратура фаолиятида сунъий интеллект технологиясини қўллашни бошлаган илк мамлакат бўлди. 2016 йилдан Тизим-206 деб ном олган технологиядан фойдаланиш бошланган, у далиллар ва ҳибсга олиш шартларини баҳолаб, жиноят қилганликда гумондор шахснинг жамият учун қанчалик хавфли эканини (ёки аксини) аниқлаб беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар