07:30 / 29.12.2021
1 664

Xiaomi учта янги смартфон тақдим қилди (видео)

Xiaomi учта янги смартфон тақдим қилди (видео)
Фото: Xiaomi
Хитойнинг Xiaomi компанияси янги смартфонлари тақдимотини ўтказди. Бренд Xiaomi 12 смартфонлар қаторини намойиш қилди. Унга Xiaomi 12, 12 Pro ва 12X смартфонлари кирган.

Компания Xiaomi 12’ни iPhone 13’га қиёслаб, унинг рақобатчиси деб атаган.

Барча смартфонлар тасвирнинг янгиланиш частотаси 120 Гцни ташкил қилувчи ва HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватловчи дисплей, тезкор хотира ва қувватлаш технологиясига билан жиҳозланган.

Қуйида смартфонларнинг техник кўрсаткичлари келтирилган.

Xiaomi 12
Ўлчами: эни 69,9 мм
Оғирлиги: 180 г
Дисплей: 6,28 дюймли, 2400×1080, AMOLED, 120 Гц, HDR10+
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 8 Gen 1, 3,0 ГГц, Adreno
Хотира: 8/12 ГБ тезкор, 128/256 ГБ доимий
Камера: 50 Мп, f/1,9 (асосий) + 13 Мп, f/2,4 (кенг бурчакли) + телефото + 32 Мп (олд)
Батарея: 4500 мА-соат, 67 Втли тезкор қувватлагич, 30 Втли симсиз қувватлагич
Операцион тизим: Android MIUI 13
Алоқа: USB-C, Wi-Fi 802.11ax, Bluetooth 5.2, GPS, LTE, 5G, NFC
Корпуси ранги: қора, кўк, бинафшаранг, яшил
Нархи: 8+128 ГБли версия – 3699 юан (580 доллар), 8+256 ГБ – 3999 юан (627 доллар), 12+256 ГБ – 4399 юан (690 доллар).

Фото: Xiaomi
Xiaomi 12 Pro
Ўлчамлари: 163,6×74,6×8,16 мм
Оғирлиги: 205 г
Дисплей: 6,73 дюймли, 3200×1440, AMOLED, 120 Гц, HDR10+
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 8 Gen 1, 3,0 ГГц, Adreno
Хотира: 8/12 ГБ тезкор, 128/256 ГБ доимий
Камера: 50 Мп, f/1,9 (асосий) + 50 Мп, f/1,9 (портрет) + 50 Мп, f/2,2 (кенг бурчакли) + 32 Мп (олд)
Батарея: 4600 мА-соат, 120 Втли тезкор қувватлагич, 50 Втли симсиз қувватлагич
Операцион тизим: Android MIUI 13
Алоқа: USB-C, Wi-Fi 802.11ax, Bluetooth 5.2, GPS, LTE, 5G, NFC
Корпуси ранги: қора, кўк, бинафшаранг, яшил
Нархи: 8+128 ГБ – 4699 юан (738 доллар), 8+256 ГБ – 4999 юан (784 доллар), 12+256 ГБ – 5399 юан (847 доллар).

Xiaomi 12X
Ўлчами: эни 69,9 мм
Оғирлиги: 176 г
Дисплей: 6,28 дюймли, AMOLED, 120 Гц
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 870, 3,2 ГГц, Adreno 650
Хотира: 8/12 ГБ тезкор, 128/256 ГБ доимий
Камера: 50 Мп, f/1,88 (асосий) + 13 Мп, f/2,4 (кенг бурчакли) + телефото + 32 Мп (олд)
Батарея: 4500 мА-соат, 67 Втли тезкор қувватлагич
Операцион тизим: Android MIUI 13
Алоқа: USB-C, Wi-Fi 802.11ax, Bluetooth 5.2, GPS, LTE, 5G, NFC
Корпуси ранги: қора, кўк, бинафшаранг
Нархи: 8+128 ГБ - 3199 юан (502 доллар), 8+256 ГБ – 3499 юан (550 доллар), 12+256 ГБ – 3799 юан (597 доллар).
Смартфонлар Хитойда 1 январдан сотувга чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi учта янги смартфон тақдим қилди (видео)