Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистонда электромобилларни қуёш станцияси ёрдамида юқори тезликда қувватловчи қурилма яратилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан электромобилларни қувватловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган. Лойиҳа асосида Ўзбекистоннинг иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда, энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез қувватлаш қурилмаси яратилган. У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган.
Қурилма электромобилларни тез, шунингдек, хавфсиз қувватлаш учун мўлжалланган. Ўрта қувватли ва тақсимланган генерация объектларини ўрнатиш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлар электр автомобилларини қувватлаш хизматини кўрсатиш шохобчаларини ташкил этишда қўллаши мумкин.
Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади. Қуёш фотоэлектрик станциясини марказий электр тармоғига улаш учун техник шартлар бажарилгандан кейин ишончли ишлаш мезонлари яратилади.
Қувватлаш тизими ўрнатилган тартибда сертификатлаш учун маълум бир вақт талаб этилади, сўнгра уни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш — завод ташкил қилиш учун маблағ талаб этилади. Келажакда мазкур лойиҳага инвесторларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва республика бўйлаб ўрнатишни бошлаш режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи