date
views 1 329

Telegram асосчиси Дуров WhatsApp’ни кескин танқид қилди

Telegram асосчиси Дуров WhatsApp’ни кескин танқид қилди
Фото: «Ferra.ru»
Павел Дуров WhatsApp’нинг хавфсизлик муаммоларини ўз Telegram-каналида танқид қилди.

Дуров WhatsApp’даги хабарлар потенциал тажовузкорлар учун йиллар давомида очиқ қолдирилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг кибер уруш стартапининг Boldend ҳақидаги сўнгги маълумотларида батафсил маълум қилинган.

«WhatsApp яратилганидан бери у хавфсиз бўлган вақт деярли бўлмаган. Тадқиқотчилар ҳар бир неча ойда иловада янги хавфсизлик муаммоларини аниқлайди. Мен бу ҳақда 2 йил олдин батафсил ёзганман» — дейди Дуров.

Telegram эгасининг айтишича, WhatsApp техник жамоаси доимий равишда қобилиятсиз эканлигига ишониш қийин. У Telegram’да ҳеч қачон бундай жиддий хавфсизлик муаммолари бўлмаганини таъкидлаб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram асосчиси Дуров WhatsApp’ни кескин танқид қилди