
Фото: «Ferra»
Массачусетс технология институтида пўлатдан пишиқ, пластик каби енгил материал яратилди. Олимлар ҳатто кенг ишлаб чиқаришни бошлаб юбориш ҳақида гапиришмоқда.
Тадқиқотчилар материални яратишда махсус икки ўлчамли полимерлардан фойдаланишди. Бошқа аксарият полимерлар бир ўлчамли бўлиб, кейинчалик уч ўлчамли объектларга айлантирилади.
Икки ўлчамли полмерлар қўлланилган ўта пишиқ ва юпқа материал 2DPA-1 номини олди. У ўқ ўтказмайдиган ойнага нисбатан деформацияга тўрт-олти баравар бардошли. Янги материалдан автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг темир қисмларини ҳамда пўлат қурилмаларни ҳимоялашда қўллаш тавсия қилиняпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар