Фото: Bloomberg
Apple компанияси янги арзон iPhone ва янгиланган iPad’ни 8 март ёки яқин кунларда тақдим этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда тақдимотлар сони бўйича рекорд ўрнатилиши мумкин. Компания 2022 йилга ўз мақсадларини белгиламоқда. Март ойидаги тадбирлар Apple бир йил ичида ўзининг энг кўп янги қурилмаларини тақдим этишини кўрсатмоқда.
Режалаштирилган муддатга ҳали бир ойдан кўпроқ вақт борлигини ҳисобга олсак, ишлаб чиқариш кечикиши ёки бошқа сабабларга кўра компаниянинг режалари ўзгариши мумкин. Apple матбуот котиби компаниянинг режалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
Янги телефон iPhone SЕ моделининг икки йил ичида биринчи янгиланиши бўлиб, 5G тармоғи имкониятлари, яхшиланган камера ва кучлироқ процессорни қўшади. Аммо дизайннинг ўзи 2020 йил апрель ойида тақдим қилинган версияга ўхшаш бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, янги iPad кучлироқ процессор ва 5G имкониятига эга бўлган Аir моделининг янгиланиши бўлади. Apple томонидан ишлаб чиқилган чипларга эга янги Маc ҳам март ойининг бошида тақдим қилиниши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди