Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Наманган ҳокими Шавкат Абдураззақов вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича лойиҳаларни амалга оширишга киришган туркиялик инвесторларни қабул қилди.
ÜÇ NOKTA компанияси Наманганда 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда. Бу билан вилоятда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш учун амалий қадамлар ташланди. Тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, инсон омилини чеклаш, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Учрашув давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган «ақлли» радарларнинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер ёрдамида ишловчи ушбу қурилмаларга қарши турли антирадар ускуналар иш бермаслиги, тизим эса фақат жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши қайд этилди.
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 февраль куни президент ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Наманган шаҳрида 2021 йили 42 та аварияда одамлар ҳаётдан кўз юмгани танқид қилинганди. Шундан сўнг Наманган вилоят ИИБ бошлиғи ишдан олинди ва ўрнига янги раҳбар тайинланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?