1 262
«Clearview AI» компанияси ҳаммани кузатмоқчи: уларнинг орасида сиз ҳам бўлишингиз мумкин...
Фото: «The New York Times»
Юзни таниш тизими билан шуғулланувчи «Clearview AI» (АҚШ) компанияси ўз сармоядорларига бир йил ичида базасидаги инсонларнинг юзлари акс эттирилган фотолар сони 100 миллиардга етишини маълум қилди. Шу тариқа «дунёдаги ҳар бир шахсни аниқлаш мумкин», деб ёзди «The Washington Post».
Қўпол ҳисобланганда, Ердаги ҳар бир одамга 14 тадан фотосурат тўғри келади. Ана шу суратларни «Clearview AI» дунёдаги ҳуқуқ ва ҳукумат органларига кузатиш мақсадларида тақдим этмоқчи. Албатта, текинга эмас.
Кўпчилигимиз тинмай интернет орқали улашаётган ўзимиз ва яқинларимизнинг фотолари кимларгадир тайёр хўрак. Масалан, «Clearview AI» фотоларни асосан ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлардан олиб тўплайди. Ҳеч қандай рухсатсиз!
«Clearview AI»нинг ташаббуси, турган гапки, дунёнинг йирик IT-гигантларини ташвишга солиб қўйди. Facebook, Google, Twitter ва YouTube зудлик билан фотоларни берухсат йиғишни бас қилишни, тўпланган фото-контентни ўчириб ташлашни талаб қилишди. «Clearview AI» ўз фаолияти қонунийлигини АҚШ конституциясига киритилган Биринчи тузатишга асосланиб ҳимоя қилмоқда.
Айтилишича, компания устидан судга шикоятлар кўпайган: масалан, Калифорния, Иллинойс, Ню-Йорк, Вермонт ва Виржиния штатларида. Ню-Жерси бош прокурори полицияга «Clearview AI» технологиясидан фойдаланишни ман қилди.
Швецияда шу технологиядан фойдаланган полиция бошқармаси ўтган йили жаримага тортилганди.
Қолаверса, компания Канада, Швеция ва Буюк Британияда жамоавий, Франция, Греция, Италия ва Буюк Британияда жамоатчилик даъволарига учради. Бироқ ҳаммаёқда ҳам демократия эмас.
Таъкидланишича, компания фаолият бошлаганидан буён мижозлари сафи анчагина кенгайган — АҚШнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Миллий хавфсизлик вазирлиги, ФҚБ ва Пентагон. Булар билганларимиз... «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди