Фото: Bloomberg
Apple компанияси мамлакатнинг Украинага бостириб кириши ортидан Россияда iPhone ва унинг бошқа юқори баҳоланган технологик маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Apple RT News ва Sputnik News иловаларини Россиядан ташқаридаги App Store дўконларидан олиб ташлайди
- Биз Россиянинг Украинага бостириб киришидан қаттиқ хавотирдамиз ва гуманитар саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз, — дейилади Apple баёнотида.
Бу каби воқеа Apple компаниясида биринчи марта содир бўлмаяпти. Ўтган йили иқтисодий инқироз ва валюта курсидаги ўзгаришлар туфайли Туркиядаги сотувлар қисқа муддатга тўхтатилган эди. Аммо бу дунёдаги энг қиммат компания томонидан камдан-кам учрайдиган қадам бўлиб, тахминан 145 миллион кишилик халқни янада дунёдан узиб қўймоқда.
Бошқа бир нечта компаниялар каби Apple акциялари ҳам тушиб кетди. Бир кунлик акциялар нархи 1,2 фоизга пасайиб, 163,20 долларни ташкил қилмоқда.
Компания сўнгги кунларда Россияда Apple Pay хизмати ва бошқа онлайн таклифларини чеклашни бошлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”