Ўзбекистонда Skype тармоғидан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, фаолияти чекланган тармоқлар реестрига киритилган бошқа сервислардан фойдаланишни ҳам босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда реестрда тўртта сервис қолмоқда: Twitter, TikTok, «ВКонтакте» ва WeChat.
Ўзбекистонда Skype мессенжеридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар 2015 йилда кузатила бошланганди.
Ўшанда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари июль ойи охирларида Skype мессенжери орқали видео қўнғироқларни амалга оширишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида гапириб ўтганди. Матнли хабарларда эса бу муаммо кузатилмаган.
2021 йилнинг июль ойи бошида Ўзбекистонда Twitter ва TikTok'ка чеклов қўйилиб, “Ўзкомназорат” Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига қонунга зид равишда ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклангани ҳақида баёнот берганди.
2021 йил 16 апрелдан бошлаб “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”