Фото: Getty Images
Россияда Google Play иловалари дўконига маҳаллий альтернатива пайдо бўлади. NashStore деб номланган платформа 9 майда ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
- Афсуски, россияликлар энди Google Play’дан иловаларни харид қилиш ва тўлаш учун фойдалана олмайди. Ишлаб чиқувчилар эса даромад манбаларини йўқотди. Бу биз бугун дуч келаётган ҳақиқатдир. Шунинг учун биз NashStore рус иловалари дўконини яратдик, — деди Зиков.
Зиковнинг сўзларига кўра, Россия ва Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари фуқаролари NashStore’дан иловаларни юклаб олиш, ўрнатиш, янгилаш амалиётини қилиши мумкин.
Обуналар учун тўловлар эса «МИР» карталаридан фойдаланган ҳолда чекловларсиз амалга оширилиши мумкин бўлади. Унинг таъкидлашича, 700 дан ортиқ компания аллақачон ANO Digital Platforms билан ҳамкорлик қилмоқда.
- Россияда аллақачон зарур тартибга солиш амалиёти мавжуд. Янги смартфонларга иловаларни олдиндан ўрнатиш ва иловаларни рўйхатдан танлаш имконияти. Бу яқин келажак учун ажойиб альтернатив ва эҳтимол Google Россияни тарк этган тақдирда ягона вариант, — дея қўшимча қилди Шчелцин.
10 мартдан бошлаб россиялик фойдаланувчилар учун Google Play дўконидан илова ва ўйинлар харид қилиш тўхтатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди