Фото: Fotolia
HUMO карталаридаги маблағларнинг икки маротаба ечиб олиниши ва муваффақиятсиз транзакциялар сабаб тўлов тизими ўз терминаллари ва тўлов иловаларининг ишини вақтинча тўхтатди. HUMO тўлов сиситемаси ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Бугун, 5 апрель куни, соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO процессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди. Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.
Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиниши ва муваффақиятсиз транзакциялар кузатилди. Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар компания ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди. Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMO’нинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди», дейилади расмий баёнотда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди