«Энг нурли» смартфонлар аниқланди

Фото: «YouTube»
Bankless Times электромагнит нурларини энг кўп таратадиган смартфонлар рўйхатини тузди.
SAR (Specific Absorption Rate, электромагнит нурларининг ютилиш коэффициенти) даражаси 1,79 Вт/кг га тенг Motorola Edge смартфони — ушбу рўйхат етакчиси. Яъни бу телефон АҚШ федерал алоқа комиссияси тавсия қилган максимум (1,6 Вт/кг)дан ҳам кўп нурланиш чиқаради.
Рўйхатга кирган қолган смартфонлар ҳам андроидда ишлайди, бироқ улар тавсия этилган лимит «ичида».
Нур таратиш хавфлилиги бўйича иккинчи смартфон — бешинчи авлод тармоқларида ишловчи ZTE Axon 11 (Хитой), учинчи ўринда — «маънан эскирган» OnePlus 6T.
Баъзилар хавфли ҳисобловчи электромагнит нурларини тарқатувчи смартфонлар орасида учта гуглофон бор: Pixel 3XL, Pixel 4a ва Pixel 3.
Шунингдек, Sony Xperia XA2 Plus, Sony Xperia XZ1 Compact ва OnePlus 6 смартфонларини ҳам ушбу рўйхатда учратасиз.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Bankless Times электромагнит нурларини энг кўп таратадиган смартфонлар рўйхатини тузди.

Изоҳлар 0
…