Фото: University of Otago
Янги ихтиро қилинган аппарат магнитли қулфдан иборат бўлиб, уни таққач тишлар 2 миллиметр очилади ва фақат суюқлик истеъмол қилиш мумкин. Лекин гапириш ва нафас олишга халақит бермайди. Бу аппарат жарроҳлик амалиёти билан озиш ўрнига муқобил бўла олади.
Янги Зеландиянинг Отаго университети ва Буюк Британия олимлари глобал семизлик муаммосига қарши курашиш учун махсус аппарат яратишди.
DentalSlim Diet Control – стоматолог томонидан юқори ва пастки тишларга ўрнатиладиган ички оғиз қурилмаси бўлиб, тишларни қулфлайди. Қулф эса махсус магнитдан тайёрланган. Бу қурилма ўрнатилгач, оғизни 2 миллиметр очиб суюқлик истеъмол қилиш мумкин, бироқ гапириш ва нафас олишга халақит бермайди.
Тадқиқотда қатнашган иштирокчилар 2 ҳафтада 6,36 кг вазн йўқотишган. Отаго университети соғлиқни сақлаш фанлари бўйича етакчи тадқиқотчи Пол Брутоннинг қайд этишича, қурилма ортиқча вазн билан курашаётган кишилар учун хавфсиз. Уни стоматолог ўрнатади, фойдаланувчиларнинг ўзи ечиб қўйиши мумкин. Битта қулф иккинчи марта ҳам ишлатилиши мумкин.
Пол Брутонга кўра, одамлар вазн ташлашда, асосан, қоидаларга риоя қилишга қийналади. Янги қурилма эса уларнинг янги одатларга, паст калорияли парҳезга ўрганишларига ёрдам беради. Шунингдек, бу аппарат тежамкор, жарроҳлик амалиёти билан озиш ўрнига жозибали муқобил бўла олади, салбий оқибатлари йўқ деб ҳисобланмоқда.
Аппаратдан 2-3 ҳафта фойдаланган одам узоқ муддатли самарали оза олишига ишонади ва кейин уни ечиб қўйиб ҳам парҳез асосида озишни давом эттираверса бўлади.
Тадқиқотларга кўра, дунё аҳолисининг 1,9 млрди ортиқча вазндан азият чекади. 650 млн одам ҳаддан ортиқ семириб кетган. Ҳар йили 2,8 млн ўлим ортиқча вазн сабаб содир бўлади. Агар вазият шундай давом этса, 2030 йилга келиб дунё аҳолисининг 57 фоизи ортиқча вазнга дучор бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди