16:42 / 22.04.2022
1 316

Xiaomi улкан аккумулятор сиғимига эга ҳамёнбоп Redmi 10 Power’ни тақдим этди

Xiaomi улкан аккумулятор сиғимига эга ҳамёнбоп Redmi 10 Power’ни тақдим этди
Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси аккумулятор сиғими 6000 мА/соатга тенг бўлган янги Redmi 10 Power смартфонини 195 доллар қийматида сотувга чиқарди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Янги смартфон HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган ва 60 герцли янгиланиш частотасига эга 6,71 дюймли улкан IPS-дисплей билан жиҳозланган. Экранни ҳимоялашда Gorilla Glass 3 шишасидан фойдаланилган.

Смартфон ичидан Snapdragon 680 процессори, 8 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотира ўрин олган, аккумулятор сиғими 6000 мА/соатни ташкил этади. Қурилма 18 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.

Камералари — 5 мегапикселли фронтал ва 50 мегапикселли асосий датчик. Унинг ёнида чуқурликни ўлчашга мўлжалланган 2 мегапикселли датчик ўрин олган. Бармоқ изи сканери ҳам камера модули ёнида жойлашган.

Янги аппаратнинг нархи 195 долларни ташкил этади. Ҳиндистонда смартфон қора ва тўқ сариқ рангда таклиф этилмоқда.

Бундан олдин Xiaomi 4К сифатга эга эгилган экран ва ўзига хос кўз сканери билан жиҳозланган смартфонни тайёрлаётгани, Xiaomi Civi — компаниянинг энг ингичка смартфони тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Xiaomi, Янги смартфон, Redmi 10 Power, Аккумулятор сиғими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi улкан аккумулятор сиғимига эга ҳамёнбоп Redmi 10 Power’ни тақдим этди