
Гипертензия билан оғриган ва юраги билан боғлиқ муаммолари бор одамлар кўп миқдорда кабоб истеъмол қилганда ҳаёт учун хавфли вазиятларни ривожланиш хавфи юқори, дейди диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург Газета.ru нашри билан суҳбатда.
Мутахассис кабобдан бутунлай воз кечишни маслаҳат берган, лекин агар қовурилган гўштни истеъмол қилиш истаги ўта кучли бўлса, уни спиртли ичимликлар билан истеъмол қилмаслик яхшироқдир.
Ошқозон-ичак касалликлари мавжуд бўлганда кабобдан аввал каша ва бир бўлак нон истеъмол қилган маъқулроқ.
Кабобдан аввал каша ейиш ва ундан сўнг яшил сабзавотлар истеъмоли гўштнинг зарарини бир қадар туширади. Кабоб шўр ва ёғли бўлса ошқозон, ичак касалликлари, атеросклероз ва диабетни кучайтиради.
Мутахассис ҳатто ўта соғлом киши учун ҳам ҳафтада икки-уч бўлаккина кабоб истеъмол қилиш яхши бўлишини айтган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.