07:00 / 01.05.2022
1 203

Қон босимини назорат қиламиз: гипертониядан сақланишнинг 3 та осон усули

Қон босимини назорат қиламиз: гипертониядан сақланишнинг 3 та осон усули
Фото: «Профил»
Гипертония (артериал гипертония) — бу юрак-қон томир тизими, мия, буйраклар ва бошқа касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширадиган доимий юқори қон босими. «Профил» нашри бундай хавф-хатарларга дучор бўлмаслик учун амал қилиш керак бўлган бир қатор оддий тавсиялар бериб ўтди.

Тана вазнини назорат қилиш

Ортиқча вазн ва семизлик гипертония учун асосий мойиллик омилларидан биридир. Оғирликни назорат қилиш орқали одам гипертония ва унга боғлиқ касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради, деб хабар беради Live24.

Mayo Clinic Рочестерда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, семиз бўлмаган одамларда тана вазнининг 5 фоизига ошиши систолик (юқори) босимнинг ўртача тўрт бирлик ошишига олиб келади. Кўрсаткичнинг энг сезиларли ўсиши қорин бўшлиғида ортиқча вазн тўпланиб, виссерал ёғни ҳосил қилган тадқиқот иштирокчиларида кузатилди.

Тузни чеклаш

Рациондаги жуда кўп туз ва гипертония бир-бири билан боғлиқ. Юқори қон босимидан азият чекадиган одамлар учун шифокорлар тузи кам бўлган рационни тавсия қилади. Тадқиқот соғлом одам томонидан истеъмол қилинадиган туз миқдори ва гипертония ривожланиш хавфи ўртасида боғлиқлик мавжудлигини тасдиқлади. Қисқа муддатда рациондаги туз миқдорини камайтириш қон босими даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Узоқ муддатда жараён меъёрга келади, туз истеъмол қилиш камайиши билан юрак-қон томир касалликлари хавфи 25 фоизга камаяди.

Жисмоний фаоллик даражасини ошириш

Мунтазам жисмоний фаоллик саломатликни сақлашнинг муҳим элементи, шу жумладан, меъёрий қон босими ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини камайтиришдир. Олимлар мунтазам равишда ҳар қандай жисмоний фаолият билан шуғулланадиган гипертоник беморларда ўлимга олиб келадиган юрак-қон томир касалликлари эҳтимоли 67 дан 16 фоизгача камайганлигини аниқлади. Умуман машқ қилмаган тадқиқот иштирокчиларида бундай касалликлардан ўлим хавфи икки баравар кўп бўлган.

Қоида тариқасида, юқори қон босими дорилар ёрдамида туширилади. Аммо овқатланиш ҳам бу кўрсаткичга таъсир қилиши мумкин. Муайян парҳез босимнинг ошишига ҳам, пасайишига ҳам ҳисса қўшишини унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босимини назорат қиламиз: гипертониядан сақланишнинг 3 та осон усули