20:10 / 03.05.2022
1 302

Темир танқислигини қандай бартараф этиш мумкин?

Темир танқислигини қандай бартараф этиш мумкин?
Лоҳаслик, лоқайдлик, депрессия, чарчоқ, бош оғриғи, қуруқ тери, сийрак сочлар ва мўрт тирноқлар, овқат ҳазм қилиш системасининг бузилиши — буларнинг барчаси танадаги темир танқислиги натижасидир. Бундай ҳолларда дарҳол темирга бой қуйидаги маҳсулотларни рационингизга киритинг.

Қисқичбақасимонлар темирнинг мавжудлиги бўйича чемпиондир: 100 граммда тахминан 24 мг темир ва атиги 126 калория бор. Лекин бу маҳсулот жуда экзотик ва қиммат. Худди шу нарса темирга жуда бой бўлган устрицаларга ҳам тегишли.

Темирнинг яна бир мазали манбаи исмалоқ — ҳар бир порция учун 3,2 грамм.

Фото: «Домашний очаг»
Ясмиқ ҳам исмалоқдан қолишмайди: юз граммда тахминан 3,3 мг темир бор.

Фото: «Домашний очаг»
Ҳар бир инсон учун тўлиқ темир манбаи — бу дон маҳсулотлари. Қуритилган донларда 21,1 мг гача, ёрмасида 8,1 мг гача темир мавжуд.

Фото: «Домашний очаг»
Диетадаги яна бир муҳим маҳсулот — 100 граммгача 10 мг темирни ўз ичига олган жигар.

Соя ловияларининг ҳар бир порцияда 4,4 мг темирни ўз ичига олади.

Фото: «Домашний очаг»
Қовоқ уруғида 30 граммда 4,2 мг темир мавжуд. Уни салат, шўрваларга қўшиш ёки газак сифатида истеъмол қилиш мумкин.

Оқ ловия ҳам темирга бой — ярим стакан маҳсулотда 3,9 мг темир бор. Оқ ловия калийнинг ҳам ажойиб манбаи ҳисобланади.

Фото: «Домашний очаг»
Аммо маълум бўлишича, темирга бой маҳсулотни истеъмол қилишнинг ўзи етарли эмас, уни сингдириш керак. Темир нормал сўрилиши учун организмга C витамини керак. Шунинг учун темирга бой овқатларни цитрус мевалар — грейпфрут ёки апельсин шарбати билан истеъмол қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Темир танқислигини қандай бартараф этиш мумкин?