Саломатлик қотиллари: Оч қолиш орқали вазн йўқотишнинг 5 та даҳшатли оқибати
Вазн йўқотиш учун ширин, ёғли, шўр, гўшт, соя истеъмол қилмаслик ёки умуман овқатланмаслик керак: баъзи одамлар шундай хулосага келган, аммо бу умуман тўғри эмас. Озиш учун овқатланиш керак, фақат оқилона ёндашув ва соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилган ҳолда.
Фото: Pinterest
Аммо оч қолиш орқали вазн камайтиришга қарор қилинганда, организм стрессга дучор бўлади, чунки кутилмаган ҳолат юзага келади. Одатда маълум вақт оралиғида келадиган озиқ-овқат энди келмайди. Wday нашри очлик вақтида организмда рўй берадиган нохуш ҳолатлар ва уларнинг хавфли оқибатлари ҳақида маълум қилди.
Когнитив қобилиятнинг пасайиши
Очлик туфайли нафақат оқсил ва ёғлар, балки углеводларни ҳам рад этилади. Углеводлар эса мия учун асосий энергия субстратини ташкил қилади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, эрталаб, тушдан кейин ва кечқурун углеводларсиз мия тўқималарида очлик бошланади. Натижада хотира ёмонлашади, бирор нарса ҳақида ўйлаш ёки муаммоларни ҳал қилиш қийинлашади. Бундан ташқари, тез-тез чарчаш кузатилади.
Витамин ва минераллар алмашинувининг бузилиши
Айниқса, бу ҳолат моно-парҳезни севувчилар орасида тез-тез учрайди, аммо бу оч қолиб вазн камайтирадиганларда ҳам кенг тарқалган муаммо. Буни ташқи томондан қандай акс эттириш мумкинлигини кўрсатиш учун шуни мисол қилиш мумкин. Сут ёки сут маҳсулотларини рад этиш тиш эмалини йўқолишга олиб келади, яъни тишлар ҳарорат, кимёвий ва механик таъсирдан ҳимоясиз қолади. Яна бир ёрқин мисол — соч тўкилиши. Озиқланишнинг етишмаслиги сочларнинг тузилишига ҳам, ўсишига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бу вазн йўқотиш ёки протеин истеъмолини камайтиришнинг асосий кўринишларидан биридир.
Метаболик касалликлар
Очлик билан вазн ташлаш нафақат ташқи, балки ички томондан ҳам салбий оқибатларга олиб келади. Яъни кўплаб ички органлар очликдан азият чекади: жигар, юрак ва буйраклар. Оқсил, ёғ ва минералларнинг етишмаслиги туфайли метаболик касалликлар юзага келади. Мисол учун, туз рациондан бутунлай чиқариб ташланса, унинг мувозанати бузилади. Организмдаги ҳамма нарса ўзаро боғлиқдир.
Шунингдек, узоқ муддатли оч юриш гастритга олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, ошқозонга овқат кирмайди, лекин уни кўриш ва ҳидлаш — буларнинг барчаси ошқозонда меъда ширасининг ажралиб чиқишини рағбатлантиради. Ошқозон озиқ-овқат таъминланмаганлиги сабабли, бу шира ошқозон деворларини коррозияга олиб келади, яъни ўз-ўзидан ҳазм қилиш содир бўлади. Бу кейинчалик Барретт синдроми, аста-секин онкологик касалликни келтириб чиқаради.
Агрессивлик ёки тушкун кайфият
Очлик — айниқса, атрофдаги ҳамма нарсага рухсат берилганда ўзни чеклашга мажбур бўлиш жуда қийин. Айнан овқатдан бош тортишда баъзи одамларнинг кайфияти пасаяди, баъзи ҳолларда одамлар, аксинча, жуда жаҳлдор бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, углеводлар етишмаслиги ва озиқ-овқат истеъмол қилишнинг тақиқланиши ва доимий очлик ҳисси қийнайди.
Ўз-ўзини ҳазм қилиш
Оч қолиш натижасида ёғлар эрийди. Натижада организм қолган оқсилни ҳазм қилишни бошлайди ва бу мушакларни ўз ичига олади. Айтайлик, организм ўз-ўзидан ҳазм бўлади. Ушбу жараённи қайта тиклаш жуда қийин. Гап шундаки, анорексия ташхиси қўйилган одамни овқат ейишга мажбурлаб бўлмайди. Бу ҳафта ёки ойлаб эмас, балки йиллаб давом этади. Инсон истеъмол қилиш кераклигини билса-да, унинг организм озгина овқатни ҳам ўзлаштира олмайди.
Назарий жиҳатдан, тиббий очлик жараёнининг ўзи, баъзи ҳолларда, муайян касалликлар учун самарали воситадир. Бу осон жараён эмас: терапевтик очликнинг таъсири максимал бўлиши учун уни тўғри амалга ошириш керак. Шунга қарамай, буларнинг барчаси мутахассислар — диетолог, эндокринологлар, ҳатто психологлар томонидан назорат қилинади. Шуни унутмангки, бу индивидуал ёндашув.
Хулоса қилиб айтганда, очлик билан вазн камайтириш мумкин эмас. Унда йўқолган барча килограммлар қайтиб келади ва баъзи ҳолларда жиддий касалликлар пайдо бўлади. Натижада юқорида санаб ўтилган оқибатлардан бири сизда ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашмасдан ушбу амалиётни бошлаш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда