Баъзи маҳсулотлар қариш жараёнини секинлаштиришга, қон томирларига фойдали таъсир кўрсатишга ва ҳужайралар янгиланишини яхшилашга қодир. Бу ҳақда Газета.ru нашрига диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълумот берган.
Мутахассиснинг фикрича, машҳур ва қиммат суперфудлар(соғлом овқатлар сирасига кирадиган ноёб ўсимликлар ва балиқ маҳсулотлари)га пул сарфлаш шарт эмас. Ёшликни узайтира оладиган моддалар арзон маҳсулотларда, масалан, янги карамда мавжуд.
«Барча карам навларида флавоноидлар ва сулфорафан моддаси мавжуд бўлиб, улар қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, сулфорафан танадаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва саратон ривожланишидан ҳимоя қилади», дейди шифокор.
Шунингдек, олма ҳам бу рационга киришга арзийди, у қиммат мевалардан кўра ёмон эмас ва кверцетинга бой. Ушбу табиий биокимёвий модда қон микроциркуляцияси ва метаболизмини яхшилайди.
«Рўйхатдаги учинчи маҳсулот – петрушка. Ўсимлик таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлиб, у ҳужайраларнинг янгиланиши ва яхшиланишига таъсир қилади, бу ҳам қариш жараёнини секинлаштириш учун жуда муҳимдир», дея фикрини якунлаган мутахассис. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади