Фото: Marie Claire
Marie Claire нашри ёз фасли учун мўлжалланган оёқ кийимлар ҳақида билиш керак бўлган бир қанча маълумотларни тақдим этди. Хавфсиз ва қулайлик учун уларни танлаш масаласига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.
Ёзги оёқ кийимлар қандай зарар етказиши мумкин?
Ёз келиши билан кимдир гардеробдан ўтган йилги оёқ кийимини олса, яна кимдир янгисини харид қилиш учун дўконга югуради. Қиш ҳамда баҳорги оғир ва ёпиқ пойабзаллардан чарчаганлар енгилгина оёқ кийимга ўтади. Остеопатлар эса пойабзал танлашга алоҳида эътибор беришни маслаҳат беради, чунки нафақат унинг қулайлиги, балки саломатликнинг ҳолати ҳам бу билан боғлиқ. Кўпчилик бундан ҳайратга тушиши табиий, лекин нафақат оёқлар, балки бел, бўйин ва ҳатто бош оғриғи ҳам айнан оёқ кийим билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълумки, организмда барча нарса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Агар инсон организмини бир механизм сифатида тасаввур қилинса, у турли тизим, биринчи навбатда, мушаклар билан бир бутунга бирлаштирилган яхлит бўлинмас тузилма экани намоён бўлади. Мушаклар мушак занжирларига боғланган бўлиб, улар оёқ бармоқлари ва қўлларнинг учидан бошланиб, бутун танадан бош суягигача ўтади. Ички органлар ва суяклар ушбу занжирларнинг ажралмас қисмидир. Улардан бири заифлашса, бу бутун занжирнинг ишлашига таъсир қилиши табиий ҳолат ҳисобланади.
Бунга ҳаммага таниш бўлган мисоллардан бири — ясси оёқлик. Дарҳақиқат, бу масалада гап умуман оёқларда эмас, балки кўпинча туғилиш жараёнида олинган жароҳатлар натижасида бош суягининг силжишидадир. Энса суяги туфайли ундан кейин биринчи бўйин умуртқаси ўз ўрнини ўзгартиради, сўнгра бутун умуртқа поғонаси, думғаза, бўкса ва болдирлар ҳам унинг ҳолатига мослашади. Оёқ бу занжирнинг охирги қисмидир. Организм оёқларга юқоридаги юкларни унга туширади. Оёқлар оғрий бошлаганда, кўпинча индивидуал тагликлар қўлланилади. Оёқларда оғриқ тўхтайди, лекин муаммо юқорига, бел томонга кўтарилади. Бу ноқулай пойабзал кийганда кўпроқ кузатилади: худди шу занжир бўйлаб, фақат тескари йўналишда, бу механик номутаносиблик юқорига — бел, бўйин ёки бошга узатилади.
Шиппаклар нимаси билан зарарли?
Шиппак, кўпчилик томонидан яхши кўриб кийиладиган слансилар каби сайр, экскурсия ва узоқ юриш учун мутлақо яроқсиз пойабзал. Оддий шиппакларда бўлганидек, бундай пойабзалда юз метрлар атрофида ҳаракат қилиш мумкин. улар уй, ҳаммом ёки пляж учун мўлжалланган. Бундай мақсадлар учун сланси яхши вариант ҳисобланади. Аммо улар узоқ масофага юриш учун мос эмас.
Гап шундаки, шиппакни оёқда ушлаб туриш учун одам доимо бармоқларни бироз эгиб туриши керак. Зўриқиш ва бармоқларнинг дам олмаслигининг етишмаслиги туфайли оёқ мушаклари ҳаддан ташқари чарчайди, уларда модда алмашинуви жараёни тўхтайди, бу эса оғриқни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ортиқча кучланиш оёқ, сон, бел ва бўйинга ўтади. Кун охирида шиппаклар ечилганда, одам бел ва бош оғриғини ҳам ҳис қилиши мумкин.
Ёзги пойабзал аслида қандай бўлиши керак?
- ёзги пойабзалларга қўйиладиган асосий талаб барча мавсум учун айнан бир хил — улар қулай бўлиши керак;
- юмшоқ ва мослашувчан тагликка эга моделларни танлаш лозим;
- асфальт, бетон ва бошқа қаттиқ сиртларда юрадиган одамлар учун текис тагликка эга пойабзал зарарли, чунки улар тўғри қадам босишга ёрдам бермайди. Шунинг учун, оёқ бармоғи ва товон ўртасида камида 1,5 сантиметр баландликда фарқи бўлган моделларни танлаш муҳим;
- сунъий материаллардан сақланиш керак, чунки ёзда оёқ териси эркин ҳаво айланишига кўпроқ муҳтож;
- агар очиқ пойабзал сотиб олишни истасангиз, унда шиппак ва сланси ўрнига сандал ва босоножкаларга устунлик бериш лозим. Унинг боғламлари ҳам оёқ бармоғини, ҳам товонни маҳкам ушлаб туришга мўлжалланиб, оёқнинг ортиқча зўриқишига йўл қўймайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади