15:27 / 27.05.2022
1 412

Организмни ортиқча зўриқтирмасдан қон босимини қандай пасайтириш мумкин?

Организмни ортиқча зўриқтирмасдан қон босимини қандай пасайтириш мумкин?
Фото: Getty Images
Статистик маълумотларга кўра, дунёдаги ўлимнинг асосий сабабларидан бири юрак-қон томир касалликлари ҳисобланади: юрак хуружи ёки юрак ишемик касаллиги ва инсульт. Бу ҳолатларнинг барчаси кўп нарсалар билан боғлиқ — масалан, юқори қон босими, яъни 120/80 дан ортиқ бўлганда. Қон босими айёр, дарров сезилмайдигам ва хавфли касаллик. Эртами-кечми у буйраклар, кўз тўр пардаси, мия ва юрак фаолиятини ишдан чиқаради.

Ортиқча хавотирларсиз қон босимини қандай пасайтириш мумкин?
Бундай одатларга ўрганишингиз учун ўзингизнинг минимал асосий линиянгизни тушуниб олишингиз керак. Бу — сиз аниқ бажара оладиган ва ўзингиздан мамнун бўлишингиз мумкин бўлган миқдор ва ёндашув. Мисол учун, ҳафтада бир марта 19.00 дан кейин ширинлик истеъмол қилманг. Бу миқдорни кўтариш мумкин, лекин асосийси, ўзгаришлар натижасини ҳис қилишдир.

Хавф омиллари билан қандай курашиш керак?
Босимни ўлчашни одат қилиб олганингиз маъқул. Бунга танангиз ҳақида кўпроқ маълумот олишга бўлган қизиқишингиз ёрдам бериши мумкин.

Юқори босим сезилмайди, шунинг учун уни текшириш муҳимдир. Агар у 120/80 дан юқори бўлса, ташвишланишга арзийди. Кейин эса ҳаёт тарзингизни ўзгартиришни бошланг.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш
Агар алкоголни ташлашга қийналсангиз, секин-асталик билан бу одатдан воз кечинг, аммо бирданига эмас. Биринчи кун оз миқдорда ичсангиз, кейинги куни дўстларингиз билан кинога боришингиз ёки футбол ўйнашингиз мумкин.

Қаҳвага бўлган муҳаббат
Агар қаҳвани яхши кўрсангиз, кофеинсизидан ҳам ичиб кўринг. Одатда ичадиганингиздан ҳар куни бир стакан камайтириб боринг. Ёзда эса музли қаҳва ўрнига янги апельсин шарбати ичинг. Худди шу нарх, лекин зарари камроқ.

Стресс
Бундан ташқари, радикал ечимларсиз стресс даражасини ҳам бироз камайтириш мумкин. Агар ишингизни ўзгартиришни ёки психотерапевт билан ишлашни хоҳламасангиз, кечқурун пиёда юришга ҳаракат қилинг, ойда бир марта ҳаммомга боринг ёки ҳафтада камида бир марта ванна қабул қилинг.

Камҳаракат турмуш тарзи
Миллионлаб YouTube видеолари ёрдамида спорт билан уйда шуғулланишингиз мумкин: фитнес, ёга, пилатес, рақс. Уйда уяладиган ҳеч ким йўқ ва баъзан машғулотлар орасида танаффус қила оласиз — ҳеч қандай мураббий сизга босим ўтказмайди. Ҳамкасбларингиз билан югуришингиз ва бир-бирингизни қўллаб-қувватлашингиз ҳам яхши танлов.

Шўр овқатларга бўлган муҳаббат
Тузни бироз камайтириш мумкин. Агар туздан бутунлай воз кечсангиз, шунчаки апатияга тушиб қоласиз. Ахир, у таомларга маза беради. Шўрва ёки макаронли таомларда туз миқдорини камайтирсангиз, ўзгаришни унчалик сезмайсиз. Бунга жуда тез кўникасиз, кейин чипслар ниҳоятда шўр бўлиб туюлади.

Сабзавот ва мевалар етишмаслиги
Худди шу қоида диетангизга сабзавот ва меваларни қўшиш учун ишлайди. Секин-аста селдерей ёки брокколи эмас, балки ўзингизга жуда ёқадиганларини истеъмол қилинг.

Ортиқча вазн
Агар вазн йўқотишингиз керак бўлса, кам овқатланиш ва кўпроқ ҳаракат қилиш етарли эканлигини унутманг. Порцияларни аста-секин камайтиришингиз, ширинликлардан воз кечиш учун минимал миқдорни топишингиз ва ҳар куни кечқурун камида 30 дақиқа юришга ҳаракат қилишингиз керак.

Ёмон туш
Ухлаш гигиенасига риоя қилинг. Телефонни ётишдан ярим соат олдин бир четга суриб қўйинг. Бунинг ўрнига китоб ўқинг. Бир неча саҳифадан сўнг ухлаб қоласиз.

Юқори қон босими бир кунмас бир кун ғолиб келиши мумкин, аммо бу тузни бутунлай ташлаб юбориб, ҳаётнинг барча завқларидан воз кечишингиз керак дегани эмас. Оддий ечимлар билан уни бироз енгиллаштиринг. Шундай қилингки, бир кун келиб 100 ёшга кирганингизда, танангизга бўлган бундай ғамхўрлик ва муҳаббат учун ўзингиздан миннатдор бўлинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организмни ортиқча зўриқтирмасдан қон босимини қандай пасайтириш мумкин?