Фото: Grazia
Албатта, ҳар бир инсон ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам, тик туриб газак ейишга мажбур бўлган. Ошхоналарга бориб, тўғри овқатланиш учун ҳар доим ҳам вақт бўлмаслиги мумкин. Кўпчилик бу борада ташвишланишга ҳожат йўқ деб ўйлайди, аммо мутахассислар бошқача фикрда, деб ёзади Grazia.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тик турган ҳолда овқатланиш бир вақтнинг ўзида зарарли ва фойдалидир. Бу тез-тез кислотали рефлюксиядан азият чекадиган беморларга ёрдам бериши мумкин. Тик турганда кислотанинг қизилўнгачга кириш эҳтимоли камроқ бўлади ва шунинг учун юракнинг тез уриши ва ноқулайлик кузатилмайди. Бироқ салбий оқибатлар ҳам мавжуд.
Агар одам овқатланаётганда тик ҳолатда бўлса, қон овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ичакларга эмас, балки оёқларга тушади. Натижада, углеводлар сўрилиши ёмонлашади, шунингдек, газ, қорин дам бўлиши ва шунга ўхшаш ноқулайлик пайдо бўлади.
Тик туриб овқатланадиганлар шунчаки шошқалоқлик қилади. Уларда қанча овқат истеъмол қилганини назорат қилишга ҳам вақт йўқ. Агар овқатланишга эътибор қаратилмаса, тўқлик ҳиссини ҳам сезмаслик мумкин. Натижада шундай вақтда керак бўлгандан кўпроқ овқатланиш ҳам табиий.
Кейинчалик бу одатга айланиши ва вазн билан боғлиқ муаммолар юзага келиши шубҳасиз. Ўта банд иш кунида ҳам тушлик қилиш учун 15 дақиқа вақт ажратиб, ўтирган ҳолатда истеъмол қилиш соғлиқ учун ғамхўрлик ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?