22:50 / 19.07.2022
1 923

Ортиқча вазнни тезроқ йўқотишга ёрдам берувчи мева номи айтилди

Ортиқча вазнни тезроқ йўқотишга ёрдам берувчи мева номи айтилди
Малина ортиқча вазнга қарши курашда катта ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда россиялик эндокринолог ва диетолог Антон Поляков маълумот берган.

Мутахассиснинг фикрига кўра, мева диуретик хусусиятга эга, бунинг натижасида у танадан ортиқча суюқлик ва токсинларни танадан чиқариб ташлайди.

Бундан ташқари, малина организмдаги яллиғланиш жараёнларини тартибга солишга ёрдам беради, бу ҳам вазн йўқотишига таъсир қилади, чунки ортиқча вазнли одамлар кўпинча сурункали яллиғланишдан азоб чекишади.

Шу билан бирга, шифокор малинанинг истеъмоли миқдори ўртача бўлиши кераклигини айтди.

Агар малина кўп ейилса, жигарда фруктоза юки кўпайиб, тескари натижа бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ортиқча вазнни тезроқ йўқотишга ёрдам берувчи мева номи айтилди