13:15 / 24.08.2022
1 095

Кислородли юриш: эрта туриш ва сайрга чиқиш учун 5 та сабаб

Кислородли юриш: эрта туриш ва сайрга чиқиш учун 5 та сабаб
Фото: Pinterest
Эртароқ тўшакдан туришингиз ва бироз сайр қилишингиз учун бир нечта фойдали сабабларни тақдим қиламиз.

Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфини камайтиради

Эрталаб юриш мушакларни мустаҳкамлайди, мияни тозалайди, руҳий саломатликни яхшилайди ва Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради, дейди шифокорлар. Ушбу ҳолат бўйича 2020 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, кўпроқ юрадиган аёллар камроқ когнитив бузилишларга дучор бўлишади. Демак, қайсидир маънода қариликдан бироз узоқлаша оласиз.

Коронавирус каби инфекцияларни юқтириш хавфи камаяди

Кундалик юриш иммунитетни мустаҳкамлайди ва юқумли касалликларни юқтириш хавфини камайтиради. Мутахассисларнинг фикрича, доимий касаллик таҳдидига қарши курашиш учун соғлом турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга, пиёда юриш эса бунга эришишнинг осон йўлидир.

Қон босими пасаяди

Мунтазам юришнинг юрак саломатлиги учун фойдаси ҳам илмий жиҳатдан тасдиқланган, чунки юриш пайтида юрак уриши бироз кўтарилади (ҳатто бундай эмасдек туюлса ҳам). Бу тўғридан-тўғри қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.

Стрессни камайтиради ва кайфиятни кўтаради

Юриш фикрингизни тозалашга ва кайфиятингизни кўтаришга ёрдам беради. Атроф-муҳитни ўрганиш ва жамоат саломатлиги халқаро журналида чоп этилган 2020 йилги тадқиқотга кўра, мунтазам равишда пиёда юрган ёки бошқа машқлар билан шуғулланадиган респондентлар буни мунтазам равишда қилмаганларга қараганда яхшироқ ҳиссий саломатликка эга бўлган.

Организмнинг нафас олиш учун кислороддан фойдаланиш қобилиятини яхшилайди

Агар шифокорнинг рухсати бўлса, эрталаб юриш сурункали обструктив ўпка касаллиги бўлган одамлар учун катта фойда келтиради. Юриш кам таъсирли фаолиятдир, шунинг учун у алвеолаларнинг кислородни қабул қилиш қобилиятини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кислородли юриш: эрта туриш ва сайрга чиқиш учун 5 та сабаб