Фото: Pinterest
Афсуски, ҳуснбузарни йўқотиш учун вақт керак, шунинг учун уни бир неча соат ичида даволаб бўлмайди. Аммо жараённи тезлаштириш мумкин, деб ёзади Lifehacker.
Бензоил пероксид
Ҳуснбузарни тезда йўқотишнинг энг яхши усули — бензоил пероксидни гел ёки крем шаклида доғларга суртишдир. Концентрация 2,5, 5 ёки 10 фоиз бўлиши мумкин. Ушбу модда бактерияларни ўлдиради, терини тозалайди, ёғ миқдорини камайтиради ва қора нуқталарни бартараф этади. Шунинг учун ушбу восита мунтазам парвариш қилиш учун ҳам мос келади. Бу ҳуснбузар 10 дақиқада йўқолади, дегани эмас, лекин улардан, албатта, халос бўлиш мумкин. Аммо уни қўллашда эҳтиёт бўлиш лозим, мазкур восита чунки терини қуритади. Шунинг учун агар бирор бир жойда ҳуснбузар тез-тез пайдо бўлса, паст концентрацияли воситалардан фойдаланган маъқул.
Чой дарахти ёғи
Ушбу эфир мойи ҳуснбузарга меъёрда қўлланилса, яллиғланишга қарши ёрдам беради, аммо баъзи одамларнинг ушбу воситага аллергияси бор. Шунинг учун ушбу усулни синаб кўрмоқчи бўлганлар олдиндан машқ қилиши керак, чунки аллергик реакция ҳуснбузардан кўра кўпроқ эътиборни тортади. Бундан ташқари, қизариш хусусиятини қўзғатмаслик учун шикастланган терига мой суртмаслик тавсия этилади.
Рух
Бу яллиғланишни қуритадиган ва бактерияларни ўлдирадиган арзон воситадир. Асосий компонент — рух оксиди. У эримайди, шунинг учун ишлатишдан олдин аралашмани силкитишни унутмаслик лозим. Баъзида у бошқа моддаларни, масалан, антибиотикларни ўз ичига олади, улар нафақат бактерияларни ўлдиради, балки яллиғланишга қарши таъсирга ҳам эга. Ушбу эритма пахта билан қўлланилади, шундан сўнг суюқлик қурийди ва ҳуснбузар устида кукун қолади ва тошма ҳатто бир кечада ҳам йўқолиши мумкин.
Ҳуснбузар кўзга камроқ ташланиши учун нима қилиш керак?
Агар юқорида тавсия этилган усуллар ёрдам бермаган бўлса, унда кейинги тажрибалардан кўра ниқоблашга эътибор қаратган маъқул.
Муз
Бу ҳуснбузарни кетказишга ҳеч қандай ёрдам бермайди, лекин уни бироз яшириш таъсирига эга. Яллиғланиш жойига мато билан ўралган муз бўлаги қўлланилса, қизариш ва шиш вақтинчага камайиши мумкин.
Макияж
Визажист ёрдамида ҳам пардоз билан юздаги ҳуснбузарларни моҳирлик билан яшириш мумкин. Бу яхши ечим эмас, лекин шошилинч вазиятда қўл келади. Одатдагидек бир хил чўткадан фойдаланмаслик лозим.
Ҳуснбузарни яширишнинг яна бир варианти — уни қош қалами билан холга айлантириш. Бу усул фойдали эмас, лекин, албатта, ташқи кўринишга путур етказмайди.
Қандай маҳсулотлар ҳуснбузардан халос бўлишга ёрдам бермайди?
Афсуски, айрим тавсиялар самарасиз бўлади ва натижада терини қурутиб юборади.
Тиш пастаси
Тиш пастасида микробларга қарши курашувчи ва терини қуритадиган моддалар бўлиши мумкин бўлса-да, ундан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ундан фойдалангандан сўнг терида фақат қизариш хусусияти пайдо бўлади ва ҳуснбузар йўқолмайди.
Иссиқлик
Иссиқ ҳарорат тирнаш хусусиятини берувчи терини тинчлантириши мумкин. Аммо микроблар кўпаяди ва яллиғланиш кучаяди. Юқори ҳарорат ва йиринг бир-бирига мос келмайди, шунинг учун бундай қилмаслик яхшироқдир.
Аспирин таблеткаси
Асетилсалицил кислотаси таблеткаси майдаланиб, сув билан суюлтирилса ва ҳуснбузарга суртилса, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Дерматологлар уни даволовчи сифатида ишлатишни маслаҳат бермайди. У фақат терини қуритади ва яллиғланишдан халос бўлишга ёрдам бермайди. Аммо уни фойдасиз деб бўлмайди, у терини мукаммал даражада тозалайди ва қора нуқта билан курашади, шунинг учун аспирин парвариш косметикасида бўлиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди