Мутахассиснинг айтишича, оздирувчи препаратлар ёғ тўқималарга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Шифокор -парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алексей Ковальков озиш учун истеъмол қилинадиган таблеткаларнинг саломатлик учун салбий таъсирлари ҳақида сўзлаб берган.
Унинг айтишича, аслида бундай таблеткаларнинг ёғ тўқималарига ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Шунингдек ичаклар ва сийдик пуфагига ҳам ушбу таблеткалар ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Балки, буйрак ва жигар саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
“Кўпчилик сурункали буйрак етишмовчилигига чалинади, ва ҳатто буни билмаслиги ҳам мумкин. Буни фақат тиббий таҳлиллар орқали аниқлаш мумкин. Шунда одамлар тиббий саводхонлик етишмаслиги туфайли буйракларни сийдик ҳайдовчи воситалар - таблеткалар билан “тузатмоқчи” бўлишади. Бу сабабли ҳатто вафот этиш мумкин. Жигар ҳам худди шундай. Жигар ёғли гепатози айрим инсонларда цирроз касаллигига айланиши мумкин”, - дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди